Жамият
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига фалсафа доктори (PhD) Ҳилола Назирова директор этиб тайинланди.
Ҳилола Назирова 1983 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтида бакалавр ва магистратура босқичларини тамомлаган. ЎзР ФА Тарих институти кичик илмий ходими бўлиб фаолиятини бошлаган. ЎзР ФА Шарқшунослик институти аспирантурасини ўтаган.
Ҳилола Назирова 2022 йили «Қўнғиротлар сулоласи тарихнавислигида Муҳаммадризо Огаҳийнинг «Зубдат ут-таворих» асари» мавзусида диссертациясини ёқлаб, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган.
Олима «Зубдат ут-таворих» асарининг илмий-танқидий матнини тайёрлаган. «Хонлар алқаган муаррих» рисоласи ҳам нашр этилган.
Ҳилола Назиров, шунингдек, Фанлар академияси ёшлар етакчиси, Шарқшунослик институти Ёш олимлар кенгаши раиси, “Bilimkent” семинари таъсисчиси, “Oʼzbekiston tarixi” телеканалида “Tarixiy savol” кўрсатуви ҳаммуаллифи ҳамдир.
Ҳилола Назирова oyina.uz порталининг фаол муаллифларидан саналади. Унинг мақолалари билан қуйидаги ҳаволалар орқали ўқишингиз мумкин.
«Баҳористон»нинг Огаҳий таржимасидаги илк қўлёзмаси
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ