IELTS'дан юқори балл олган ёшларга компенсация пули тўлаб берилмоқда

Сақлаш
16:11 / 01.11.2021 1056 0

Ҳукумат қарори билан 1 майдан 5 турдаги – IELTS, SAT, TOEFL, GMAT, GRE халқаро имтиҳонларида камида 7 балл олган 30 ёшгача бўлган ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан қоплаб берилиши йўлга қўйилганди.  

 

2022 йил 1 январдан бошлаб эса яна 13 турдаги халқаро имтиҳон тизимларидан юқори балл олган иқтидорли ёшларнинг имтиҳон топшириш харажатлари компенсация қилиб берилиши тизими жорий этилади.

 

Шу вақтга қадар икки ярим мингдан зиёд ёшлар компенсация учун ариза топширган бўлса, 1-ноябрь ҳолатига кўра, имтиҳонларда юқори балл олган 2121 нафар талабгорга компенсация пули тўлаб берилган.
380 нафар аризачининг талаби эса рад этилган. Бунинг сабаби ушбу аризачилар мазкур тизим йўлга қўйилишидан аввал сертификатни қўлга киритишган ёки 7 балдан кам натижа кўрсатишган.

 

Биргина IELTS халқаро имтиҳонини Ўзбекистонда топширувчилар қайд этган ўртача натижа – 5,7 баллни ташкил этади. Бу борада мамлакатимиз 34-ўринда турибди. Ушбу қарор ёшларнинг юқори балл тўплашлари учун кўпроқ изланишга ундайди.

 

Аризаларни  ушбу ҳавола орқали юбориш мумкин.    

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//