Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўтказиладиган референдумга шошилмаслик зарурлиги ҳақида гапирди.
«Адолатли жамият бўйича мана конституциямизга ўзгартиришларга, референдумга тайёргарлик кўряпмиз. Мана битта мисол: 1 августгача конституциямизга ўзгартириш киритиш бўйича аҳолимиздан 150 мингта таклиф келиб тушди. Тасаввур қилинг! Одамларимизнинг эртанги кунига бефарқ эмаслигидан далолат бу.
Муаллимлар, олимлар, тадбиркорлар, фахрийлар, нуронийлар ва ҳоказо. Ҳамма ўзининг йўналиши бўйича таклиф берган, мамлакатда ким раҳбар бўлишидан қатъи назар, конституция, қонунлар мени ҳимоя қилсин, деяпти. Шунинг учун 1 августдан кейин ҳам муҳокамалар давом этди ва яна 2,5 мингта таклиф келиб тушди.
Ҳозир таклифлар устида комиссия ишлаяпти. Мукаммал, халқчил, одамларнинг дардига кафолат бўла оладиган конституцияни яратиш учун, менинг таклифим шуки, шошилмаслик керак», — дейди давлат раҳбари.
Президент «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди ҳамда конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақида таклиф юборган жамоатчилик вакилларининг ҳар бирига асослантирилган жавоб юборилишини маълум қилди.
«Очиқ бюджет бўйича одамларимиз ўрганиб олдими? Адолат бўлса, жамиятда ўзгариш бўляпти, тўғрими? Бу жараёнга ҳеч ким аралашмаяптику. Тасаввур қилинглар, ҳар бир берган пулимизни очиқ бюджет бўлиб, одамларнинг ўзи қўл қўйса, қандай яхши бўларди. Ўн карра кўп адолат бўларди, ўн беш карра пул қисқарарди.
Халқимиз бу менинг конституциям деб қабул қилиши учун керак бўлса, яна бир марта халқ билан маслаҳатлашамиз. Нимага десангиз 150 мингта таклиф юборган одамларга таклифи ўринли ёки ўринсиз, уни қабул қиламиз, бунисини эса қабул қилмаймиз, нимага қабул қиламиз ва нима учун қабул қилмаймиз, деб жавоб бериш керак. Шундай замон келибди, менинг фикримни ҳам эшитишибди деган фикр бўлади. Шунинг учун шошилмаслик тўғри бўлади», — деб қўшимча қилган Шавкат Мирзиёев.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ