Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Санкт-Петербургда МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида қатнашади

Сақлаш
02:35 / 07.10.2022 691 0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Санкт-Петербургда ўтказиладиган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

 

Хабарда айтилишича, тадбир кун тартибига мувофиқ кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини ривожлантириш ҳамда таваллудининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикасининг «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//