Илм-фан
“Юксак технологиялар ва инновациялар сари” шиори остида ташкил этилаётган навбатдаги халқаро анжуман 24–27-ноябрь кунлари илк бор Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Фестиваль Ўзбекистон Инновация Вазирлиги билан ҳамкорликда халқаро “Инновек” ҳафталиги доирасида ташкил этилади. 11–16 ёшдаги иштирокчилар уч кун давомида Вазирлик тасарруфидаги “Технопарк” марказида ўз ихтироларини намойиш қилади. Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар фестиваль меҳмони сифатида ташриф буюриши кутилмоқда.
Куни кеча ТДБВ (Турк дунёси болалари вақфи) лойиха координатори, Туркия жумҳурияти Миллий таълим вазирлиги бўлим мудири профессор Иброҳим Эрдоған юртимизга келиб, тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
“Турк дунёси иқтидорларини юртимизда жам қилиш учун қаттиқ ҳаракат қилдик. Чунки унга шунчаки болалар эмас, бўлажак Абу Райҳон Беруний, Ибн Рушдий, ал-Фаробий, Аҳмад ал-Фарғоний, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Котиб Челебийлар ўн олти ўлкадан қирқдан ортиқ лойиҳалари билан ташриф буюради”, дейди тадбирнинг лойиҳа йўналтирувчиси Муаззам Иброҳимова.
Фестиваль Турк дунёси болалари вақфи томонидан 2016-йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ