Кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти совриндорлари маълум бўлди

Сақлаш
14:28 / 06.10.2022 749 0

Швеция қироллик фанлар академияси ҳафталик доирасида кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти совриндорларини эълон қилди.

 

Ушбу йўналишда нуфузли мукофот Стенфорд университети профессори Каролин Рут Бертосси, Копенгаген университети профессори Мортен Мелдал ва Массачусетс технология институти академиги Барри Шарплессга тақдим этилди.

 

Олимлар «клик-кимё ва биоортогонал кимёни ривожлантиришдаги ҳиссаси учун» Нобель мукофотини қабул қилиб олади.

 

Қайд этиш ўринли, Барри Шарплесс 2001 йилда ҳам Редзи Ноэри ва Уилям Ноулз билан биргаликда «фармацевтика саноатидаги тадқиқотлари учун» Нобель мукофотини қўлга киритганди.

 

Маълумот ўрнида, тарихда фақат тўрт олим икки мартадан Нобелни қўлга киритган. Булар Жон Бардин, Мария Склодовская-Кюри, Лайнус Полинг ва Фредерик Сенгер.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//