Ўзбекистонлик ёш олимлар Венгрияга стажировкага боради

Сақлаш
16:29 / 05.10.2022 706 0

4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Венгрияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Венгриянинг ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан икки давлат ўртасида илм-фан ва технологиялар соҳасида алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган Йўл харитасини имзоладилар.

 

Унга кўра, умумий қиймати 2 миллион евро қийматидаги Ўзбекистон-Венгрия қўшма стартап лойиҳалар танловининг иккинчи босқичини якунига етказиш, шунингдек умумий қиймати 2 млн евро бўлган Ўзбекистон-Венгрия қўшма стартап лойиҳалар танловининг учинчи босқичини ташкил этиш белгиланган.

 

Бундан ташқари, 2023 йили қўшма илмий лойиҳалар танловнинг 2-босқичи эълон қилинишига келишилди. Айнан шу йили қишлоқ хўжалиги соҳасида тадқиқотлар олиб бораётган ёш олимларни Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетига стажировкага жўнатилади.

 

Шунингдек, докторантурада ўқиётганлар учун Венгриянинг "Hungaricum“ грант дастури бўйича қўшимча квоталар ажратилади. ”Stipendium Hungaricum" грант дастури бўйича эса жисмоний тарбия ва спорт соҳаларидаги изланувчиларга таълим дастури таклиф этилади. Этвош Лоран номидаги илмий-тадқиқот тармоғи билан ҳамкорликда Венгриянинг етакчи илмий-тадқиқот муассасаларининг лабораторияларида илмий изланишлар олиб бориш мақсадида стажировкалар ташкил этилади. Ядро энергетикаси соҳасида ёш олимларнинг тажрибасини орттиришга, стажировкаларига алоҳида эътибор қаратилади.

 

Йўл харитасида ўз навбатида Фарғона давлат университети ва Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳам ўрин олган.

 

Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Венгриянинг Обуда университети фахрий профессори ҳам ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//