Маданият
«Янги аср авлоди» нашриётида Роалд Далнинг болаларга бағишланган «Баҳайбат ва меҳрибон дев» китоби нашр этилди. Асар моҳир таржимон Нодирабегим Иброҳимова томонидан ўзбек тилига ўгирилди.
Мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган ушбу китоб бош қаҳрамони бўлмиш БМД (Баҳайбат ва меҳрибон дев) қўрқинчли эмас, аксинча меҳрибон ва сахий. Митти қизалоқ дев билан илк маротаба тўқнашганда аввалига дев уни ямламай ютади, деб қўрқади. Aммо ундай бўлмайди. Қаҳрамон қиз Софи тезда дев билан дўстлашиб олади. Уларнинг саргузаштлари шу тарзда бошланади.
«Янги аср авлоди» нашриёти қошида очилган Book.uz китоб дўкони ўз фаолиятини бошлаганига ҳам 3 йил бўлди. Шу муносабат билан икки кундан буён барча китобхонлар учун байрам кунлари ўтказилмоқда. Китобсеварларнинг севимли маскани бўлган Book.uz дўкони тадбир дастури давомида ёзувчи, таржимонлар билан учрашувлар ташкил қилган. Бундан ташқари, турли чегирмалар ҳам туҳфа қилмоқда.
«Учрашув ажойиб ўтди! Мактаб ўқувчилари кўплигидан кетма кет икки марта тақдимот қилишга тўғри келди. Тўғриси, болалар китобга қизиқмай қўйган деб ўйлардим, йўқ ҳаммасини кўзлари порлаб турибди! Бунинг учун «Янги аср авлоди» нашриётига катта раҳмат!», дейди Нодира Иброҳимова ўз Facebook саҳифасида.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77603
Жамият
56654
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ