Илм-фан
Хабарингиз бор, 3 октябрдан жорий йил учун Нобель мукофоти совриндорларини эълон қилиш ҳафталиги бошланди.
Швеция қироллик фанлар академияси ҳафталик доирасида физика бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти совриндорларини эълон қилди. Ушбу йўналишда нуфузли мукофот Париж-Сакле университети академиги Ален Аспе, Берклидаги Калифорния университети доктори Жон Клаузер ҳамда Массачусетс технология институти академиги Антон Цайлингерга берилди.
Олимлар «квант механикаси бўйича тадқиқотлари учун» Нобель мукофотини қабул қилиб олишади. Шунингдек, улар 10 млн швед кронаси (тақрибан 915 минг доллар) миқдоридаги мукофот пулини ҳам бўлишиб олади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
78397
Жамият
57067
Жамият
56336
Жамият
51384
Жамият
//
Изоҳ йўқ