Венгрияда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Сақлаш
20:11 / 04.10.2022 729 0

Будапешт шаҳрида Венгрия Парламентининг биноси рўпарасидаги Лайош Кошут номидаги майдонда 4 октябрь, сешанба куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Фото: Президент матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Президенти Каталин Новак расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

 

Маросим якунида фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//