Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади

Сақлаш
20:33 / 30.10.2021 1040 0

Бугунги кунда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда абитуриентлар 2 та бўлимдан иборат 5 та фан мажмуасидан тест синовлари топширади. Бунда, 1-бўлимда барча йўналишлар учун мажбурий 3 та фан – Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), Математика ва Ўзбекистон тарихи, 2-бўлимда “юриспруденсия” таълим йўналиши бўйича 2 та фан – Тарих ва Чет тили фанлари жамланган.

Мазкур ҳолат, яъни “юриспруденсия” таълим йўналишига мос фанлар бўлимида номутахассислик (тарих) фанининг белгиланиши умумий ўрта таълим ва олий юридик таълим ўртасида узвийликнинг таъминланмаслигига, мактабда ҳуқуқшунослик фанига бўлган қизиқишнининг пасайишbга ҳамда оқибатда олий таълимга келган талабада ҳуқуқий фанлар бўйича зарур билим шаклланмаётганлигига олиб келмоқда.

Бу борада, хорижий университетлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, тегишли йўналишга ўқишга киришда соҳага оид дастлабки билимларни баҳолашга қаратилган имтиҳонлар ўтказилади. Масалан, Глазго университети, Лондондаги Кингс коллежи, Ноттингем ва Оксфорд университетларига ўқишга кириш учун Ҳуқуқшунослик учун миллий кириш тести топшириш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5987-сон Фармонида ҳам бу борада тегишли вазифа белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, тест синовларининг 2-блоки, яъни “юриспруденсия” бакалавриат таълим йўналишига мос фанлар бўйича Тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанларни киритиш масаласи университет Кенгашида кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//