Спорт
“Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5212-сон, 05.08.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида от спорти турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (Чавандозлар мактаблари) ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари ташкил қилинди.
Чавандозлар мактаблари Миллий гвардия тизимига киради ҳамда мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади.
☑️ Мазкур мактаблар от спорти (учкураш, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш), замонавий бешкураш, поло ҳамда улоқ-кўпкарига ихтисослаштирилади.
➡️ Улар ўз фаолиятини 2022 йил 1 мартдан бошлайди, шунингдек, разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш тизими жорий этилади.
✅ Чавандозлар мактабларининг туман (шаҳар) секциялари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинади.
🔰 Бунинг учун хусусий шерикка (инвесторга):
➖ миллий валютада ажратилган кредитларнинг 10 миллиард сўмдан ошмаган қисми бўйича кредит фоизи ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми;
➖ хорижий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиздан кўп бўлмаган қисми 3 йил мобайнида компенсация қилинади.
💼 Чавандозлар мактаблари директори Миллий гвардия қўмондони томонидан лавозимга тайинланади.
💰 2022 йил 1 мартдан Чавандозлар мактаблари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда унинг натижаларига қараб ходимлар ҳар йили БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
🏆 2022 йилдан бошлаб ҳар йили “Энг яхши чавандоз”, “Энг яхши тренер” танловлари ташкил этилиб, ғолиблар БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача (2 млн 450 минг сўмдан 7 млн 350 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Қарор билан шунингдек, Чавандозлар мактабларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Иппотерапия марказлари ташкил қилинади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ