Илм-фан
1−2 октябрь кунлари Тошкентдаги «INNO Texnopark» биносида илк бора NASA томонидан 2012 йилдан бери ўтказиб келинадиган хакатон бўлиб ўтди. Бу ҳақида «Ўзбеккосмос» агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Икки кун давомида ўзбекистонлик ёшлари космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида билим, салоҳият ва қобилиятларини синовдан ўтказди.
«Лойиҳанинг асосий мақсади бу NASAнинг очиқ маълумотларидан фойдаланган ҳолда иштирокчилар космоснинг энг долзарб бўлган муаммоларини янгича ёндашув ва қараш билан ечим топишдан иборат. Бу орқали кенг жамоатчилик орасида фазовий билимларга бўлган қизиқишни орттиришдир. Хакатон давомида жамоалар космик тадқиқотлар миссияларини тарғиб қилиш ва ердаги ҳаётни яхшилаш муаммоларини ҳал қилишда ўз қарашларини лойиҳалари орқали намоён этди», – дейилади хабарда.
Мусобақа натижаларига кўра, ҳакамлар ҳайъати томонидан учта ғолиб ва қўшимча равишда иккита рағбатлантирувчи совринга эга бўлган жамоалар ва хакатоннинг энг ёши кичик бўлган иштирокчиларга ҳомийлар томонидан совғалар топширилди.
Унга кўра:
Хакатонда ғолиб бўлган учта жамоа «SpaceY», «Astrea» va «AvacadOS» Ўзбекистон номидан NASAнинг халқаро танловида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир «Ўзбеккосмос» агентлиги, NASA, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Сеҳриё» хусусий таълим мактаби, «INNO Texnopark», «Universal bank» ва «International Digital University» ҳамкорлигида ташкил этилди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ