Жамият
Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритиб келаётган «Бест Смарт Сити электроникс» масъулияти чекланган жамияти томонидан ўсимлик ёғини саноат усулида қайта ишлаб, сифатли ва арзон ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона иш бошлаш арафасида.
Корхонага 700 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига Туркия ва Хитойнинг замонавий асбоб-ускуналари ўрнатилган бўлиб, бир ойда 1,5 минг тонна хом ашё қайта ишланади.
Корхона тўла қувват билан ишлаганда ўсимлик ёғи, жумладан пахта техник чигити, кунгабоқар, соя, махсар уруғи каби хом - ашё қайта ишланиб, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
— Президентимизнинг тадбиркорларга бераётган эътибори, яратилган имкониятлардан руҳланган ҳолда ушбу корхонани барпо этдик, — дейди «Бест Смарт Сити электроникс» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Султонбек Хайдаров. — Айни кунларда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланган бўлиб, асбоб-ускуналар ўрнатилди. Корхонани хом ашё билан узлуксиз таъминлаш юзасидан тумандаги кластер корхоналари, фермер хўжаликлари билан хом ашё етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди. Келгусида мазкур корхонада 100 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирги вақтда Каттақўрғон шаҳридаги Қўшҳовуз маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳаллий ёшлар ўртасида меҳнат шартномалари тузилмоқда. Бугунги кунда уларнинг аксарияти турдош корхоналарда иш ўрганиб, тажриба орттирмоқда.
Корхона октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида фаолият юрита бошлайди. Мақсад аҳоли дастурхони ва ички истеъмол бозорига арзон ва сифатли ёғ-мой маҳсулотлари етказиб беришдан иборат.
— «Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари соҳавий инспекторлари томонидан вилоятдаги мавжуд 24 та ёғ-мой корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6094-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда, — дейди «Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси бош инспектори Боходир Рахмонов. — Хусусан, мазкур корхона томонидан Президентимизнинг юқоридаги Фармони талабларига қатъий риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатилган. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида пахта техник чигити, кунгабоқар, соя ва махсар уруғларини саноат асосида қайта ишлаш мақсадида мавжуд 7 та тармоқларнинг сифатли ўрнатилганлиги, корхонада сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун яратилган имкониятларга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Мухтасар айтганда ёғ-мой корхоналарининг сони яна биттага кўпайиши билан аҳолини арзон ва сифатли ёғ-мой маҳсулотлари билан кенгроқ таъминлаш имконияти яратилади.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ