Сиёсат
Айни дақиқаларда МСК матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Унда Президентлик сайловида номзодларга берилган овозлар сони маълум қилинди. Унга кўра:
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичга – 549 минг 766 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 3,39 фоизи;
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Мирзиёев Шавкат Миромоновичга – 12 миллион 988 минг 964 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоизи;
Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Обломурадов Нарзулло Наимовичга – 670 минг 641 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 4,14 фоизи;
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Қодиров Алишер Келдиевичга – 888 минг 515 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 5,48 фоизи;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Ворисова Мақсуда Азизовнага – 1 миллион 75 минг 16 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 6,63 фоизи ёқлаб овоз берган.
Ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенларининг сони – 39 минг 443 тани ёки 0,24 фоизни ташкил қилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ