Термизда янги институт ташкил этилди

Сақлаш
15:45 / 29.10.2021 988 0

Президент қарори билан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди.

 

Институтда қуйидагилар бўйича замонавий билимларга эга кадрлар тайёрланади:

  • тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ҳудудларни ихтисослаштириш;
  • экспортбоп ва даромадбоп қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш;
  • қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежамкор технологияларни ҳамда рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш.

 

Институтда 2021/2022 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишларида кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бунда, талабалар учун ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

 

2022 йил якунигача Институтда талабалар, магистрлар ва илмий изланувчилар ҳамда ёш профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида лойиҳаларнинг стартапларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланувчи IT-инкубатор илмий инновацион маркази ташкил этилади.

 

Институтга тегишли ер майдонларида анор, хурмо, лимон, қора олхўри, узум ва бошқа мева-сабзавотларнинг юқори ҳосилли, йилига 2-3 маротаба ҳосил олишга имкон берадиган навларини яратиш бўйича кўргазмали дала майдонлари барпо этилади.

 

Қарорга кўра, Институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кечки (сменали) ҳамда 2022 йилдан олий таълимдан кейинги таълим (докторантура)га қишлоқ хўжалиги ихтисосликлари бўйича қабулни ташкил этиш назарда тутилган.

 

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали талабалари Институтнинг мос таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилиб, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига Институт дипломи берилади.

 

Институт фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//