Президентнинг шахсий фотографи Абдулла Арипов билан бўлган ноқулай вазият ҳақида пост эълон қилди

Сақлаш
20:01 / 29.09.2022 2314 0

Қирғизистон Президентининг шахсий фотографи Султан Досалиев “Facebook”даги саҳифасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан иш жараёнида бўлган ноқулай вазият ҳақида пост эълон қилди.

 

 

“Ишда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Давлатларнинг юқори мансабдорлари иштирокидаги вaзиятларда тез ва айни пайтда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш керак. Тан олиш керак, баъзида кутилмаган ҳодисалар ҳам рўй бериб туради. Сизга яқинда содир бўлган бир воқеани айтиб бераман.

 

14 сентябрь куни Президент Садир Жапаров ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрди. Аэропортда уни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Мен ана шу жараённи суратга олиш учун қулай жой қидираётиб, бехосдан Ўзбекистон бош вазирининг оёғини босиб олдим, аммо саросимада кечирим сўрашга имкон бўлмади.

 

Қизиғи, ўша пайтда Арипов ҳеч қандай муносабат билдирмади. Шунга қарамай, ҳукумат аппаратидаги ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз воқеани пайқаб, ҳодисага изоҳларини билдиришди.

 

Тадбирдан сўнг содир бўлган воқеаларни бирма-бир хаёлимдан ўтказдим ва ноқулай ҳолга тушдим. Икки кундан кейин жўнаб кетишимиз керак эди. Аэропортда бизни яна Абдулла Арипов кутиб олди. Самолётга чиқишдан олдин мен ундан “енгил тан жароҳати етказганим” учун узр сўрашга фурсат топдим ва у (Арипов) шунчаки жилмайиб, бу арзимас иш эканлигини айтди. 

 

Биз ҳукумат раҳбари билан биринчи марта юзма-юз гаплашдик ва шуни айта оламанки, Абдулла Нигматович жуда самимий ва яхши инсон бўлиб чиқди”, деб ёзган Султан Досалиев.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//