Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Туркий Кенгашга аъзо давлатлар университетлари ҳамжамиятига аъзо бўлди

Сақлаш
15:12 / 29.10.2021 1286 0

Жорий йилнинг 26 октябр куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-Турк университетида Туркий Кенгашга аъзо давлатлар университетларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ассамблеяда Туркий Кенгашнинг Бош котиби Багдад Амреев ва ўринбосари Умар Кожаман; Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-Турк университети васийлик кенгаши бошлиғи Муҳиддин Симшек ва ректори Жанар Темирбекова; Туркий Кенгашга аъзо давлатлар ҳамжамиятига аъзо бўлган университети ректорлари ва бошқа мартабали меҳмонлар иштирок этишди.

Багдад Амреев ушбу ҳамжамиятда Ўзбекистон университетлари ҳам бўлиши шарт эканлигини таъкидлаб, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Ассамблеяда иштирок этган университет ректори Шуҳрат Сирожиддинов ҳамжамият аъзоларига тақдимот ҳамда видеоролик орқали ўқув даргоҳи ҳақида маълумот бериб ўтди. Йиғилганлар бир овоздан университетни ҳамжамиятга қабул қилишди.  

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//