Сиёсат
Ўзбекистондаги «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори тасдиқланди. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 522-сонли мазкур қарори билан республикада барча йўналишлар бўйича иситиш мавсумини барқарор ўтишини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилган. Хусусан:
– 2 967 та кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш;
– 1 815 километр ичимлик сув тармоқлари;
– 1 689 та насос ускуналари;
– 24 та марказий ва маҳаллий қозонхоналар;
– 809 та турли маркадаги қозонлар;
– 737 километр иссиқлик тармоқлари;
– 88 080 километр электр узатиш тармоқлари;
– 29 135 та транформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган.
Шунингдек, ҳужжатда 149 километр газ қувурлари ва 299 та газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш билан бирга, 314 400 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш ҳамда 1,7 миллион тонна кўмир захирасини яратиш белгиланган.
Шу билан бирга, олис ҳудудлардаги 723 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумига тайёрлаш, аҳолига 1,5 миллион тонна ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда 1 301 километр ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга ошириш зарур бўлади. Юқорида белгиланган параметрларни бажаришда 2 триллион сўм маблағ йўналтирилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ