Маданият
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Миллий сувенирлар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фестивал Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ўтказилмоқда.
Миллий либослар, ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, каштачилик, заргарлик, пичоқчилик каби халқ ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, турли маҳорат дарслари ҳамда фолклор-этнографик гуруҳларнинг бадиий чиқишлари ташкил этилган.
– Миллий сувенирлар савдосини йўлга қўйиш орқали республика музейлари ва маданий мерос объектларини тарғиб этиш мақсад қилинган, – дейди Нарзуллаевлар сулоласининг 7-вакили, Ўзбекистон Амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи кўчма кўргазмалар сектори мудири Дилноза Нарзуллаева. – Бу эса, айни пайтда, ҳунармандлар бандлигини таъминлашга, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга ҳам хизмат қилади.
Фестивал якунида ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида 1-, 2-, 3-ўринлар ғолиби аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ