Сиёсат
Жорий йил 23 сентябр куни «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:
Шунингдек, ҳужжат билан электр, газ, сув таъминоти, иссиқлик энергияси, кўмир, суюлтирилган газ ва бошқалар билан таъминлашни назарда тутувчи иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди. Уларга кўра, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлашга 1,99 трлн сўм ажратилади, 737 км иссиқлик тармоқлари, 1,8 минг км сув таъминоти тармоқларини профилактика ва таъмирлаш ҳамда 1,68 млн тонна кўмир захирасини яратиш режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга масъул идораларга мавсумга тайёргарлик жараёни тўғрисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ