Маданият
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқимизнинг ардоқли ижодкори, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг «Мен нечун севаман Ўзбекистонни?» биринчи жилд ҳамда «Жаннатга йўл» иккинчи жилд шеърий тўплами АҚШнинг "Prodigy published" нашриётида қирғизистонлик истеъдодли шоир Раҳим Карим таржимаси билан чоп этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ҳар иккала жилд ўзбек, қирғиз, рус ва инглиз тилларида экани диққатга сазовордир. Ҳассос шоиримизнинг ушбу икки томли китоблари устознинг танланган шеърлари, драматик достонларидан иборат бўлиб, биринчи жилди сўзларининг муаллифи Абдулла Орипов бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси билан очилади. Шунингдек, икки жилдли бу китобларга сўзбоши сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шоир ҳақидаги самимий хотиралари билан бошланади.
Китобнинг биринчи жилдида қирғиз тилига таржима қилинган шеърлар ҳам чоп этилган. Улар орасида атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовга бағишланган «Қирғиз замини» шеъри ҳам ўрин олган.
Китобнинг иккинчи жилдида устоз шоиримизнинг «Жаннатга йўл» , «Самовий тўй» драматик достонлари ҳамда Абу Али ибн Синога бағишланган «Ҳаким ва ажал» достони ўрин олган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ