Спорт
“Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5211-сон, 05.07.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Қарорга кўра, 2021–2025 йилларда қуйидагилар ташкил этилади:
👉 67 та болалар-ўсмирлар спорт мактабида от спорти турлари, шу жумладан замонавий бешкураш бўйича 52 та, поло бўйича 15 та бўлим;
👉 ҳар бир олимпия захиралари коллежида от спорти ва замонавий бешкураш бўлимлари;
👉 наслли ва зотдор отларни кўпайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 170 та йилқичилик хўжаликлари.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб от спорти бўйича меҳнатни рағбатлантиришда уста-чавандоз, от парваришловчи, тақачи, отхона бошлиғи (бригадир) – тренерга, ветеринар-шифокор – шифокорга, зоотехник ва фельдшер-ветеринар – ҳамширага тенглаштирилади.
2022/2023 ўқув йилидан:
➖ Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда унинг Нукус ва Тошкент филиалларида йилқичиликка ихтисослашган ветеринария шифокорлари ва зоотехникларини тайёрлаш бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади;
➖ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиалларида от спорти бўйича бакалавриат таълим йўналишининг махсус сиртқи таълим шакли очилади.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар йили от йўрттириш тури бўйича Тошкент вилоятида “O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti kubogi uchun”, тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича Қашқадарё вилоятида “Qarshi Open”, Тошкент шаҳрида “Millatlar kubogi” халқаро турнирлари ташкил этилади.
☑️ 2022 йил 1 сентябргача Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳудудида 30 ўринли замонавий отхона биноси ва очиқ спорт манежи барпо этилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ