Илм-фан
Мисрнинг «Ал-Азҳар» диний мажмуаси Ўзбекистон тарихига оид қўлёзма ва нодир нашрларнинг рақамли маълумотлар базасини тақдим этди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мамлакатимиз элчихонаси томонидан олиб борилган манзилли изланишлар натижасида «Ал-Азҳар» диний мажмуаси архив ва кутубхона фондидан Ўзбекистон тарихига оид қўлёзма ва нодир нашрларнинг янги рақамли маълумотлар базаси олинган.
«Ал-Азҳар» диний мажмуаси қошидаги Ислом тадқиқотлари академияси (ИТА) Бош котиби Назир Муҳаммад Айёд томонидан ушбу мажмуа кутубхоналарида сақланаётган жами 49 минг 361 қўлёзма адабиёт рўйхати келтирилган 28 китобдан иборат янгиланган жамланма ҳамда айнан шу ноёб нашрлар бўйича тафсилотларни ўз ичида олган 50 GB ҳажмидаги электрон файллар 8 та CD-дискда тегишли дастурий таъминот иловаси билан бирга тақдим этилди.
Ушбу дастурий таъминот иловасида Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази томонидан яратилган «Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри»дан ўрин олган ва ҳозирда «Ал-Азҳар» университети марказий кутубхонасида сақланаётган қуйидаги асарлар мавжуд:
«Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестрини» янгилаш ва тўлиқ маълумотлар билан бойитиш мақсадида ушбу манбалар ичида ўзбек алломалари қаламига мансуб қўшимча қўлёзма асарларни аниқлаш, тўпланган материалларни расмий нашрларда чоп этиш ва илм аҳлига етказиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, Мисрда сақланаётган мамлакатимиз тарихи ва аждодларимизга оид адабиётлар нусхаларини кўчириш ишлари давом этмоқда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ