Сиёсат
Беҳзод Қобулов Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
У мазкур лавозимга тайинлангунига қадар «Ёшлар кундалиги» медиа лойиҳаси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.
Қобулов 1984 йилда Наманган вилоятида туғилган, мутахассислиги журналист. Журналистика соҳаси бўйича магистр академик даражасига эга.
2008—2011 йилларда ЎзФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти аспирантурасида таҳсил олган. Юздан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.
Меҳнат фаолияти давомида республикадаги нуфузли нашрлар, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Аввалроқ Зоир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланганди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ