Маънавий-маърифий соҳадаги «Энг намунали вазирлик ва идора» танлови ғолиблари аниқланди

Сақлаш
16:37 / 23.09.2022 1132 0

Аввалроқ, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги «Энг намунали туман ва шаҳар» ҳамда «Энг намунали вазирлик ва идора» танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтаётгани ҳамда «Энг намунали туман ва шаҳар» танлови ғолиблари аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.



Қайд этилишича, бу йил танлов янгилиги сифатида 5 та номинация ҳам жорий этилди. Хусусан, «Давлат тилида иш юритиш бўйича энг намунали вазирлик-идора» номинацияси бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Энг фаол китобхон вазирлик-идора» номинацияси бўйича Кадастр агентлиги, «Энг фаол тарғиботчи вазирлик-идора» номинацияси бўйича Маданият вазирлиги, «Энг яхши вазирлик-идора сайти» номинацияси бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «ОАВ ва ижтимоий тармоқларда энг фаол вазирлик-идора» номинацияси бўйича Мактабгача таълим вазирлиги тақдирланди.



«Энг намунали вазирлик ва идора» танловида Ички ишлар вазирлиги 1-ўрин (92,5 балл), Мудофаа вазирлиги 2-ўрин (92,1), Миллий гвардия ва «Ўзкимёсаноат» АЖ 3-ўринни (88,4) эгаллади. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси 4-ўрин (81,3), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 5-ўринга (78,6) муносиб топилди.

 

 

 

 

 

 

Ҳар икки танловнинг мутлақ ғолибларига Президент совғаси – «Дамас» автомобили ва 15 миллион сўмлик китоблар тўплами тақдим этилди. 2-ўрин эгаларига – 40 миллион сўм пул мукофоти ва 12 миллион сўмлик китоблар тўплами; 3-ўрин соҳибларига – 25 миллион сўм пул мукофоти ва 8 миллион сўмлик китоблар тўплами; 4-5-ўринларга эса – 10 миллион сўмлик пул мукофоти топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//