Маданият
Айни дамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги «Энг намунали туман ва шаҳар» ҳамда «Энг намунали вазирлик ва идора» танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида бўлиб ўтмоқда.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўба мудири Абдухалил Маврулов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Сенатор Минҳожиддин Мирзо очиб берди.
«Комиссия томонидан 2022 йилда ўтказилган «Энг намунали туман ва шаҳар» танловида маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қўйган, бу борада юқори самарадорликка эришган ҳамда ўз ҳудудида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаган 14 та туман ва шаҳар ҳамда «Энг намунали вазирлик ва идора» танловида 21 та вазирлик ва идора иштирок этди», деди Минҳожиддин Мирзо.
Якуний натижасига кўра, «Энг намунали туман ва шаҳар» танловида Янгиқўрғон тумани 1-ўрин (82,4 балл), Сариосиё тумани 2-ўрин (81,2), Кармана тумани 3-ўринни (77,1) эгаллади. Шунингдек, Зомин тумани 4-ўрин (75,2), Ширин шаҳри 5-ўринга (72,2) лойиқ кўрилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ