Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Туркманистон Президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар туркман халқига эса фаровонлик тилади. Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг кенг қамровли кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалигида кооперацияни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилди.
Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитининг сермаҳсул натижалари юксак баҳоланди. Мулоқот якунида Ўзбекистон Президенти биродар Туркманистон Президенти ва халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77459
Жамият
56566
Жамият
55752
Жамият
50823
Жамият
//
Изоҳ йўқ