Тошкент вилоятида 15 минг талабага мўлжалланган университет фаолияти йўлга қўйилади

Сақлаш
19:12 / 22.09.2022 894 0

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда.

 

Сессияда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва режалар баён қилинди.


Давлатимиз раҳбари ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш зарурлигини таъкидлади, таъмирлаш ишлари ўқув йили бошланишидан ўтиб кетмаслиги ҳақида мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантирди.


Олмалиқ шаҳридаги 80-сон махсус мактаб ва Ангрен шаҳридаги 73-сон мактаб-интернатни келгуси йилда таъмирлаш вазифаси қўйилди.


Хорижий экспертни жалб қилиб, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети фаолиятини кейинги ўқув йилида йўлга қўйиш топширилди.


Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил якунига қадар 500 нафар оғир беморни республика марказларида соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.


Вилоят марказида барча тиббий хизматларни кўрсатадиган ягона марказ йўқлиги қайд этилиб, мутасаддиларга хорижий лойиҳачиларни жалб қилиб, келгуси йилдан Нурафшон кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//