Жамият
«Алимент қарзларини ундириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Мазкур қонун билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижро этилишини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари:
Алимент ундириш бўйича давлат ижрочисининг илтимосига биноан қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши;
Давлат ижрочисининг қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш;
Алимент тўламаганлиги сабабли транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи чекланган фуқароларнинг реестрини шакллантириш.
Шунингдек, қарор лойиҳасида алимент тўлови бўйича қарздорнинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш қўлланилмайдиган ҳолатлар ҳам келтирилган:
Шундай қилиб, ҳайдовчилик ҳуқуқи чекланган қарздор томонидан транспорт воситасини бошқарганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш таклиф этилмоқда — БҲМнинг 5 баравари (1,35 миллион сўм) миқдорида жарима солинади.
Алимент тўлаш бўйича қарздор ижро ҳужжатида назарда тутилган талабларни узрсиз сабабларга кўра, белгиланган муддатда бажармаган тақдирда, улар лицензияларнинг, рухсатномаларнинг ва махсус ҳуқуқларнинг амал қилишини тўхтатиб туриши, шунингдек, унга лицензия беришни вақтинча тақиқлаши мумкин.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 10 ноябргача давом этади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ