Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи доирасида Ўзбекистонда чой ўсимлигини етиштириш бўйича келишувга эришилган эди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳам қабул қилинган.
Республикамизнинг денгиз сатҳидан 600-1500 метр баландликда жойлашган тоғ ва тоғ олди ҳудудлари, жумладан, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларида чой кўчатлари экилиб, Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мослаштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Тошкент давлат аграр университети томонидан Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялари университети билан ҳамкорликда «саямакаори», «фукимидори», «хокимей», «фушин», «саямадори» каби чой навлари кўчириб келтирилиб, республикамиз ерларида синовдан ўтказилмоқда.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
77329
Жамият
56480
Жамият
55673
Жамият
50730
Жамият
//
Изоҳ йўқ