Маданият
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида “Ўзбек тили ва адабиётини жаҳон миқёсида тарғиб этиш: натижа ва вазифалар” мавзусида халқаро илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган конференцияда 14 нафар чет эллик, 69 нафар ўзбекистонлик олим ва тадқиқотчилар иштирок этди.
– Ушбу йирик илмий тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди, – дейди институт катта илмий ходими Мақсуд Асадов. – Анжуман ялпи мажлисдан сўнг ўз ишини “Тилшунослик”, “Адабиётшунослик”, “Фольклоршунослик” каби уч шўбада давом эттирди.
Конференцияда ўзбек тилининг тарихий илдизлари, шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, лексик қатламларини илмий-тарихий ва типологик аспектда, туркий тилли халқларнинг ўзбек тили ва адабиёти билан боғлиқ ва ўхшаш жиҳатларини ўрганиш, Алишер Навоий асарлари мисолида ўзбек мумтоз адабиётининг назарий масалалари билан танишиш, бугунги бахшичилик анъаналари, бахши-шоирлар ижодиёти, достончилик мероси ва фольклор асарларини тадқиқ этиш каби йўналишларда маърузалар тингланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Burobiya Tangirovna
12:01 / 01.01.1970
Bardavom bo'lsin!