Ўқитувчиларга 20 фоиз устама берувчи миллий сертификат тизими яратилмоқда

Сақлаш
19:29 / 19.09.2022 3776 5

Халқ таълими вазирлиги томонидан «Аниқ ва табиий фан ўқитувчиларига сертификат беришнинг миллий тизимини яратиш ва педагогларни биринчи, олий малака тоифасини олишга тайёрлаш – борасида “QUALIFICATION” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Қайд этилишича, халқ таълими вазирлиги томонидан етук мутахассисларни жалб қилган ҳолда саволлар тузишга қўйиладиган талаблар, тест топшириқлари намуналари, сўровномалар, баҳолаш мезонларига қўйилган талаблар ишлаб чиқилди.

 

Педагог ўқитувчилар учун 19 та банддан иборат сўровнома саволлари шакллантирилиб, тестдаги топшириқлар сони, уларнинг тузилиши, баҳолаш мезонлари айнан баҳолашнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда белгиланди.

 

Педагогларни малака тоифасини олишга тайёрлаш учун 4 та фан, физика, математика, кимё ва биология, ҳар бир фан бўйича олий ва биринчи тоифали педагоглар томонидан 72 соатга мўлжалланган ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилди.

 

Яратилган ўқув дастурлар асосида педагог ходимларни тоифага тайёрлаш мақсадида 4 та, Биология, Кимё, Математика ва Физика фанлари доирасида маъруза матн, тест, кейс, тақдимотлар ишлаб чиқилди. 288 та видеодарслар тайёрланди.

 

4 та фандан биринчи ва олий малака тоифасини олишга кўмак беришга қаратилган тайёрлов курси учун ўқув дастурларига асосланган жами 800 та назорат саволлари тузилиб, тестлар экспертизадан ўтказилди ҳамда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг onlinedu.uz платформасида «Тоифа курслар» номи билан тренажёр ишга туширилди.

 

Мазкур тренажёрга фан ўқитувчиларнинг юқоридаги фанлар юзасидан диагностик тест қилиш имконияти киритилган бўлиб, бу курсларни бошлашдан олдин педагогларнинг касбий бўшлиқларини аниқлашда ёрдам беради. Яъни, ўқитувчилар тоифа олишида ўз фани доирасида билиши лозим бўлган кўникмалар аниқланиб, уларга курслар белгиланади.

 

Таъкидланишича, яна бир катта имконият яратилиб, Халқ таълими вазирлиги томонидан Миллий-тадқиқот институтида кимё, биология ҳамда физика фанларидан амалий ва лаборатория машғулотларини олиб боришга мўлжалланган замонавий лаборатория хоналари ташкил этилди.

 

Ҳозирда мазкур лабораторияда табиий фан ўқитувчилари учун янги методикалар ва малака тоифасини оширишга мўлжалланган видео курслар тасвирга олинмоқда.

 

Бундан ташқари сертификат беришнинг миллий тизимини яратиш бўйича педагог кадрларнинг касбий фаолиятини баҳолаш, уларнинг педагогик маҳорати ўлчовини белгилаш ҳамда ўқувчиларнинг ўқув фанидан билимларини синовдан ўтказиш, психологик тайёргарлигини аниқлаш бўйича мутахассислар томонидан математика, физика, кимё, биология фанлари спесификациялар ишлаб чиқилиб мазкур спесификациялар асосида кимё ҳамда биология фанларидан 7-11- синф ўқувчилари учун 1500 тадан, математика фанидан 5-11 синф ўқувчилари учун 2100 та, физика фанидан 6-11 синф ўқувчилари учун 1800 та ҳамда педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича билим даражасини аниқлаш бўйича юқоридаги фанлардан 200 тадан жами 800 та психологик тайёргарлигини аниқлаш бўйича 200 та саволлар ишлаб чиқилди. Мазкур тест саволлари очиқ тест, ёпиқ тест, ҳамда кейс шаклида бўлиб, билиш ва тушуниш – репродуктив даража, қўллаш – продуктив даража, таҳлил – интеллектуал даража каби ақлий фаолият турларини ўз ичига олади

 

Лойиҳа давомида баҳолаш бўйича тажриба синов ишлари учун Навоий вилоятининг Навоий шаҳар, Қизилтепа, Навбаҳор ва Кармана туманларидан олий, биринчи, иккинчи ва мутахассислик тоифасига эга бўлган 120 нафар аниқ ва табиий фан ўқитувчилари, шунингдек, 5097 нафар 5-11-синф ўқувчилари қамраб олинди.

 

Лойиҳанинг асосий мақсадлардан бири – аниқ ва табиий фан ўқитувчиларига сертификат беришнинг миллий тизимини яратишдан иборат бўлиб, мазкур сертификатга эга бўлган аниқ ва табиий фан ўқитувчиларининг ойлик маошларига 20 фоиз миқдорда устама қўшилиши назарда тутилмоқда. 

 

Ҳозирги пайтда лойиҳанинг якуни бўйича электрон платформани ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

5 Изоҳлар

Qudratillo

06:12 / 24.12.2023

Ixtisoslashgan maktab oʻqituvchilariga xam 20 foiz miqdorida ustama toʻlanadimi?

Эсанова Феруза

12:01 / 01.01.1970

Нега бошлангич синф укитувчилари учун миллий сертификат йук?

Одинахон

12:01 / 01.01.1970

Бошланғич синфлар учун ҳам миллий сертификат жорий этинглар

Исмоилов Авазбек Одилович

12:01 / 01.01.1970

Мусикадан хам сертификат жорий килинглар

Маргуба

12:01 / 01.01.1970

Технология фанидан хам миллий сертификат олиш имкони яратилса яхши иш буларди

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//