Ўзбекистон вилоятларининг АКТ ривожланиши бўйича рейтинги эълон қилинди

Сақлаш
17:10 / 19.09.2022 806 0

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ривожланишининг рейтингини тузди.

 

Ҳисоблаш учун асос сифатида AКТнинг ривожланиш индекси (IDI) танланди. IDI 3 гуруҳга ажратилган (AКТга уланиш имконияти, AКТдан фойдаланиш даражаси ва AКТдан фойдаланиш учун кўникмалар) 11 кўрсаткични жамлаган ҳолда ҳисобланади.

 

Индекс 2015-2021 йиллар учун ҳисобланган.

 

Aсосий натижалар:

 

Ўзбекистон бўйича индекснинг ўртача қиймати 2015 йилдаги 6,04 дан 2021 йилда 6,96 га кўтарилди.

 

2021 йилда кучли учликка Тошкент шаҳри (индекс қиймати 9,28), Навоий (7,41) ва Бухоро (7,06) вилоятлари кирди.

 

Ўрганиш даврида индекснинг энг катта ўсиши Хоразм (+1,20), Қашқадарё (+1,18), Наманган (+1,15) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (+1,12) қайд этилди.

 

Эътиборли жиҳати шундаки, ўрганилаётган даврда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) индекс мутлақ кўрсаткичининг ўсиши кузатилган. Тошкент шаҳри индексининг пасайиши бошқа ҳудудларга нисбатан дастлабки даврдаги юқори кўрсаткичлар билан изоҳланиши мумкин. Шунга қарамай, Тошкент шаҳри 2021 йилда ҳам рейтинг бўйича сезиларли устунликни сақлаб қолди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//