Сиёсат
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг argos.uz порталида ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг рейтинг натижалари эълон қилинди. Натижадорлиги юқори ҳудудлар рейтингида Навоий ҳамда Хоразм вилоятлари етакчилик қилмоқда. Энг қуйи поғонани эса Сурхондарё вилояти эгаллаган.
Хабарга кўра, эндиликда рейтинг натижалари очиқ, Агентликнинг argos.uz портали «Рейтинг» саҳифасига жойлаштирилди ва у қуйидаги қисмлардан иборат:
Рейтинг натижаларига кўра, ҳудудларда кўрсаткичлари энг юқори туманлар (шаҳарлар) умумий рейтингида Қоровулбозор тумани (Бухоро), Янгибозор тумани (Хоразм), Ширин шаҳри (Сирдарё), Ғозғон шаҳри (Навоий) ва Миробод тумани (Тошкент шаҳри) банд қилган. Энг қуйи поғоналардан Қарши шаҳри (Қашқадарё) ва Термиз тумани (Сурхондарё) жой олган.
Ҳудудларда кўрсаткичлари энг қуйи туманлар (шаҳарлар) бўйича умумий рейтингда Сариосиё (Сурхондарё), Чироқчи (Қашқадарё), Бўстонлиқ (Тошкент), Пасдарғом (Самарқанд) ҳамда Сайхунобод (Сирдарё) туманлари энг паст натижани кўрсатган.
Туман (шаҳар) ҳокимларининг рейтингида Қоровулбозор тумани (Бухоро), Янгибозор тумани (Хоразм), Ширин шаҳри (Сирдарё), Ғозғон шаҳри (Навоий) ва Миробод тумани (Тошкент шаҳри) ҳокимлари етакчилигини кўриш мумкин. Қуйи-20 талик рейтингда эса рўйхатдаги дастлабки ўнта ўриннинг саккизтаси Сурхондарё вилояти туманлари ҳокимларига насиб этган.
Рейтинг натижалари 2021 йил июнь ҳолатига бўлиб, 3-чорак натижалари ҳам яқин кунларда эълон қилиниши маълум қилинган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ