Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танловини эълон қилади.
Танловдан мақсад халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
таълим тизимидаги ислоҳотлар ва унда белгиланган вазифалардан хабардорлиги, дунёда кечаётган глобаллашув жараёнида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган билимларини мустаҳкамлаш;
ўқувчи-ёшлар онгига ватанпарварлик, миллатпарварлик, бағрикенглик, ҳушёрлик ва огоҳлик каби туйғуларни сингдириш, уларни миллий урф-одатлар руҳида ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган илғор иш тажрибаларни оммалаштириш;
юксак касб маҳоратига эга бўлган фидойи соҳа мутахассисларини танлаш ва улар ҳақидаги маълумотлар банкини яратишдир.
Танлов уч босқичда ташкил этилади:
1-босқич – туман (шаҳар) босқичи: 2022 йил 10 апрелгача;
2-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар – ҳудудий босқичи: 2022 йил 25 апрелгача;
3-босқич – Республика босқичи: 2022 йил 15 майгача.
Танловнинг барча босқичларида иштирокчилар фаолияти белгиланган низом асосида баҳоланади ҳамда ғолиблар қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқ, китоблар жамланмаси ва дипломлар, пул мукофотлари билан, Республика босқичи ғолиблари эса Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиқлари, “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони, қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари билан тақдирланади. Ғолиблар фаолият юритадиган мактабларга китоблар жамланмаси топширилади.
Танловда иштирок этиш истагидаги тарғиботчилар туман маънавият бўлинмасига мурожаат қилишлари мумкин.
Ташкилий қўмита
//
5 Изоҳлар
Xurshidaxon Usmonova
12:01 / 01.01.1970
Juda ham yaxshi tanlov bo'libdi .
Masharipova Shahnoza
12:01 / 01.01.1970
Bu tanlovning nizomi va shartlari qanday taribda ekan
Mehriniso
12:01 / 01.01.1970
Ajoyib. Haqiqat bo'larmikan?🧐🧐🧐🧐🤔🤔🤔🤔🙄
Mushtariy
12:01 / 01.01.1970
Assalomu aleykum. Tanlov tashkilotchilaridan tumanimiz ijodiy-madaniy masalalar bo'yicha targ'ibotchilari nomidan minnaddorchilik bildiraman .
Дийдора Ҳажиева.
12:01 / 01.01.1970
"Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи" республика танлови эълон қилинганидан хурсандмиз. Бу танлов биз тарғиботчиларга иш фаолиятимизда янада тажриба орттириш вазифасини ўтайди. Нафақат тажриба балким давлатимизнинг эътибори, Президентимизнинг бизларга бўлган ишончидир.