ЎзТМК олимлар ва тадқиқотчилар учун мукофот эълон қилди

09:02 / 05.02.2025 36
Сақлаш

Ўзбекистон технологик металлар комбинати олимлар ва тадқиқотчиларни моддий рағбатлантириш дастурини йўлга қўйди. Эндиликда юқори импакт-факторга эга журналларда чоп этилган илмий мақолалар ЎзТМК томонидан махсус молиявий рағбат билан тақдирланади.

 

Бунинг учун сизнинг илмий мақолаларингиз халқаро миқёсда нуфузли ва импакт-факторга эга бўлган журналларда чоп этилиши талаб этилади. Нашр қилинадиган журналлар СCИ (Сcиэнcэ Cитатион Индех) ва СCИЭ (Сcиэнcэ Cитатион Индех Эхпандед) индексларига киритилган бўлиши шарт. Ҳар бир мақола ЎзТМК илмий кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, тегишли йўналишга мувофиқлиги аниқланади. Шунингдек, муаллифлардан комбинатга аъзо бўлиш ҳам талаб этилади. 

 

ЎзТМК томонидан рағбатлантириш миқдори мақола нашр қилинган журналнинг импакт-фактори ва кварталига қараб белгиланади. Қуйидаги тоифалар асосида мукофот пули ажратилади:

 

А тоифаси – Энг юқори нашрлар:

• Натуре ёки Сcиэнcэ журналларида чоп этилган мақолалар учун базавий ҳисоблаш миқдори 860 баравари;

• Агар асосий муаллиф комбинат номидан бўлса, 1720 баравар мукофот.

 

Б тоифаси – Юқори импакт-факторли журналлар:

• Импакт-фактори 10 ва ундан юқори (Қ1): базавий ҳисоблаш миқдори 515 баравари;
• Импакт-фактори 5-10 (Қ1-Қ2): базавий ҳисоблаш миқдори 140 баравари;
• Импакт-фактори 2-5 (Қ2-Қ3): базавий ҳисоблаш миқдори 35 баравари;
• Импакт-фактори 1-2 (Қ3-Қ4): базавий ҳисоблаш миқдори 18 баравари;
• Импакт-фактори 1 дан паст (Қ4): базавий ҳисоблаш миқдори 12 баравари.

 

C тоифаси – СCИЭ индексига кирган бошқа мақолалар учун базавий ҳисоблаш миқдори 4 баравари.

 

Илмий мақолалар қуйидаги йўналишларда чоп этилиши тавсия этилади:
• Ноёб ва камёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш технологиялари;
• Яшил энергетика учун материаллар ва металлар;

• Нанотехнологиялар ва уларнинг металлургияда қўлланилиши;
• Экологик тоза ишлаб чиқариш ва чиқиндисиз технологиялар;
• Металл қотишмалари ва композит материалларнинг янги хусусиятлари;
• Металлургия жараёнларида сунъий интеллект ва рақамли технологияларни қўллаш;
• Қайта тикланадиган энергия манбалари учун материаллар ишлаб чиқариш.

 

Агар сиз илғор илмий тадқиқотлар билан шуғулланаётган бўлсангиз ва илм-фан ривожига ўз ҳиссангизни қўшишни истасангиз, бу имконият айнан сиз учун.

 

Қўшимча савол ва мурожаатлар учун: info@uztmk.uz, +998(70)202-10-10

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//