Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон менда яшайди” миллий контентлар танловини эълон қилади! Ватан муҳаббати, қадриятлар, юрт меҳри акс этган, креатив фотолар тўплами ёки видеоконтентларни яратинг ва ғолибликни қўлга киритинг!
Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:
“Энг яхши видеоролик” номинацияси:
1-ўрин – 30 000 000 сўм,
2-ўрин – 20 000 000 сўм
3-ўрин – 15 000 000 сўм
“СИ ёрдамида тайёрланган энг яхши видеоролик” номинацияси:
1-ўрин – 20 000 000 сўм
2-ўрин – 15 000 000 сўм
3-ўрин – 10 000 000 сўм
“Энг яхши расмлар тўплами” номинацияси:
1-ўрин – 10 000 000 сўм
2-ўрин – 8 000 000 сўм
3-ўрин – 5 000 000 сўм
“Энг кўп овоз йиғган видеоролик” номинацияси:
1-ўрин – 15 000 000 сўм
2-ўрин – 12 000 000 сўм
3-ўрин – 10 000 000 сўм
Танловда ишлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
– мавзунинг мазмун-моҳияти очиб берилгани;
– тасвир, овоз ва монтаж ишининг сифати;
– муаллифнинг контент яратишдаги ўзига хос ижодий ёндашуви, креативлиги, ишнинг плагиат эмаслиги;
– контентнинг барча тоифадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиши;
– видеороликларда яшаб турган ҳудуд ҳақида иштирокчининг бевосита ўзи ҳикоя қилиши;
– юборилган ишлар аввал ҳеч қаерда эълон қилинмаган бўлиши.
Танловда иштирок этувчиларнинг ёши чекланмайди. Видеороликлар 60 сониядан ошмаган бўлиши шарт.
“Энг яхши видеоролик”, “СИ ёрдамида тайёрланган энг яхши видеоролик” ва “Энг яхши расмлар тўплами” номинацияларига юборилган ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов мезонлари асосида сараланади ва ғолиблар аниқланади.
“Энг кўп овоз йиғган видеоролик” номинациясида танловга юборилган ишлар ичидан Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов мезонлари асосида сараланган 10 та (келиб тушган ижодий ишларнинг сони ва сифати инобатга олинган ҳолда мазкур рақам ўзгариши мумкин) видеоролик Oyina.uz порталининг “Telegram” каналида эълон қилинади ва овоз йиғиш жараёни ташкил этилади. Якуний натижаларга кўра овозлар сони тартибида 1, 2 ва 3-ўринлар аниқланади.
Видеоконтентлар телеграмдаги @oyinauz_bot манзилига 25 августга қадар юборилиши шарт! Ғолиблар 1 сентябрь куни Oyina.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
Ватанга бўлган муҳаббатингизни кадрларга кўчиринг ва ғолиб бўлинг!
//
Изоҳ йўқ