Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танловини эълон қилади.
Танловдан мақсад халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
таълим тизимидаги ислоҳотлар ва унда белгиланган вазифалардан хабардорлиги, дунёда кечаётган глобаллашув жараёнида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган билимларини мустаҳкамлаш;
ўқувчи-ёшлар онгига ватанпарварлик, миллатпарварлик, бағрикенглик, ҳушёрлик ва огоҳлик каби туйғуларни сингдириш, уларни миллий урф-одатлар руҳида ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган илғор иш тажрибаларни оммалаштириш;
юксак касб маҳоратига эга бўлган фидойи соҳа мутахассисларини танлаш ва улар ҳақидаги маълумотлар банкини яратишдир.
Танлов уч босқичда ташкил этилади:
1-босқич – туман (шаҳар) босқичи: 2022 йил 10 апрелгача;
2-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар – ҳудудий босқичи: 2022 йил 25 апрелгача;
3-босқич – Республика босқичи: 2022 йил 15 майгача.
Танловнинг барча босқичларида иштирокчилар фаолияти белгиланган низом асосида баҳоланади ҳамда ғолиблар қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқ, китоблар жамланмаси ва дипломлар, пул мукофотлари билан, Республика босқичи ғолиблари эса Халқ таълими вазирлигининг фахрий ёрлиқлари, “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони, қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлари билан тақдирланади. Ғолиблар фаолият юритадиган мактабларга китоблар жамланмаси топширилади.
Танловда иштирок этиш истагидаги тарғиботчилар туман маънавият бўлинмасига мурожаат қилишлари мумкин.
Ташкилий қўмита
//
5 Изоҳлар
Nafisa
12:01 / 01.01.1970
Tanlov adolatli va shaffof tashkil qilinishi uchun ishlar elektron taqdim qilinib xuddi "Ustoz 2021," tanloviday maxsus kommisiya tomonidan baholanishi kerak edi
Xilola
12:01 / 01.01.1970
Yaxshi tanlov tashkil qilinibdi
Arzikulova Kamola
12:01 / 01.01.1970
Tanlov juda to'g'r tashkil qilingan agar haqqoniy bo'lsa Insha allah yaxshi natijako'rswtish uchun harakat qilaman.
Ra'no
12:01 / 01.01.1970
Tdbirda ishtirok etib, o'zimni sinashni istab qoldim
Feruza
12:01 / 01.01.1970
Juda to'g'ri yo'lga qo'yilgan ko'rik - tanlov rejalashtirilibdi.