Оyina.uz навбатдаги танловни эълон қилади. Суратингиз юртимиздаги энг машҳур кариакурачилардан бири томонидан чизилишини ҳамда Оyina.uz'да бериб бориладиган энг яхши мақолаларни ўқиб боришни истасангиз Оyina.uz ва HabiKatura Telegram каналларига аъзо бўлинг ва танловимизда иштирок этинг!
Танловда ғолиб бўлиш учун эса ой давомида порталда бериб борилган мақола ва карикатуралардан тузилган 20 та саволга энг биринчи ва энг кўп тўғри жавоб беришингиз керак. Мақолалар билан ушбу бўлимда танишингиз мумкин.
Викторина ҳар ойнинг охирги жумаси соат 18:00 да бошланади ва соат 21:00 га қадар давом этади. Ғолиб бўлган қатнашчининг ўзи истаган битта сурати HabiKatura канали муаллифи томонидан карикатура тарзида чизиб берилади.
Танловда иштирок этиб, ёрқин ва ҳеч кимникига ўхшамаган хотирани қўлга киритинг! Бизни кузатишдан тўхтаманг, олдинда қизиқарли лойиҳа ва танловлар сизни кутмоқда!
Танлов ўтказиш манзили: @oyina_quiz_bot
//
Изоҳ йўқ