Буюк алломалар викторинаси

18:06 / 19.06.2025 37
Сақлаш

Буюк алломалар ва маърифатпарвар жадидлар ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш ва асарларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Oyina.uz «Буюк алломалар викторинаси»ни ўтказади.

 

Викторина йил давомида бир неча марта ўтказилиши белгиланган. Биринчи викторина 10 июль ўтказилади. Унда Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Абдулла Қодирий, Абу Наср Форобий каби алломаларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида саволларга жавоб бериш керак бўлади.

 

Бунинг учун Сиз @oyina_quiz_bot манзили орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн иштирок этишингиз мумкин!

 

Совғалар:

 

1-ўрин учун телевизор

2-ўрин учун микротўлқинли печь

3-ўрин учун ақлли колонка

4-5-ўринлар учун ақлли соатлар


Викторина бошланиши ҳақида биз Сизни бир кун аввал яна хабардор қиламиз!

 

Иштирок этинг, ўз билимингизни синанг ва совғалардан бирига эга бўлинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//