Маданият
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Фароғат Камол вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.
Фароғат Камолова 1959 йил 27 мартда Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган. 1981 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида, “Гулхан” журналида, “Ёзувчи” нашриётида фаолият юритган.
1985 йилда дастлабки шеърий тўплами – “Осмон парчаси” кейинроқ “Узоқ сафарлар” (1987), “Баргизуб” (1990), “Ҳолатлар китоби” (2000) каби шеърий тўпламлари нашр қилинган.
Шоира Серб шоираси Десанка Максимович, румин адабиёти вакиллари Октавиан Гога, Никита Стэнеску, Николай Лабиш, Жорже Баковия, Михай Эминеску, Захария Станку, Никита Стэнеску, Анна Бландиана шеърларини маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ