Маданият
Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова вафот этди. Бу ҳақида Ўзбек миллий академик драма театри хабар берди.
Тўти Юсупова 1936 йилнинг 10 март куни Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1957 йилдан ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. Актриса кинода самарали фаолият юритган.
Театр саҳнасида Ҳафиза (Абдулла Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Sonyа (А.Чехов, «Ваня тоға»), Қорасоч (Уйғун, «Шубҳа»), Ҳожар (А.Қаҳҳор, «Тобутдан товуш»), Нури (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Она (ЭЪ Роблес, «Ўлимдан кучли»), Хонзода (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Шафақ (М. Карим, «Ой тутилган тунда»), Раҳима (Ў. Умарбеков, «Комиссия»), Сотти (С.Аҳмад, «Келинлар қўзғолони»), Фотима, Зеби (Ў.Умарбеков, «Шошма қуёш», «Қиёмат қарз»), Нодира (Т.Тўла, «Нодира»), Мастура (Ҳамза, «Паранжи сирлари») каби турли қаҳрамонлар образини яратди.
Тўти Юсупова 1994 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган, 2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ