Jahon
28 февраль куни Исроил ва АҚШ ҳужумлари оқибатида Эрон олий раҳнамоси, мамлакатни 37 йилдан буён бошқариб келаётган 86 ёшли Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Хоманаийдан ташқари унинг қизи, куёви, набираси ва келини ҳам ҳалок бўлган. Аввалроқ бир қанча нашрлар, ҳатто, Доналд Трамп ҳам Хоманаийнинг ўлдирилгани, унинг жасади топилгани ҳақида хабар берган, бироқ Эрон расмийлари хабарни тасдиқламаган эди.
Бундан ташқари, Исроил армияси Эроннинг яна етти нафар юқори мартабали амалдори, хусусан:
- Амир Али Ҳожизода — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳаво-космик кучлари қўмондони;
- Али Шамхоний — Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи, Хоманаий маслаҳатчиси;
- Ҳусайн Салами — хавфсизлик йўналишидаги юқори лавозимли амалдор;
- Ҳасан Жалолий — ҳаво мудофааси кучлари қўмондони;
- Муҳсин Фахризода — мудофаа инновациялари ташкилоти раҳбари;
- «ал-Анбия» штаби разведка бошқармаси раҳбари (исми очиқланмаган) ҳалок бўлганини маълум қилган.
Воқелар ривожи
Кеча, 28 февраль куни Исроил ва АҚШ Эрон пойтахти Теҳронга ҳаво зарбаларини юбориб, уни «Огоҳлантирувчи ҳужум» деб атади. Қисқа муддатда Эрон ҳам жавоб ракеталарини учирди. Эроннинг АҚШ ҳарбий базаларига берган зарбаси ҳамда Исроилга учирилган ракеталарнинг ҳаво ҳудудларида тўсиб қолишга уриниш сабабли, Исроил ва Эрондан ташқари, БАА, Саудия Арабистони ва Баҳрайнда ҳам портлашлар содир бўлди.
Ушбу ҳудудларда ҳарбий жангарилар билан бир қаторда кўплаб тинч аҳоли ҳам жароҳатланиб, вафот этди. Ҳарбий объектлардан ташқари турар жой ва корхона ҳудудларига ҳам зарба келиб тушди. Бу орада яқин Шарқдаги бир қанча мамлакатлар ҳаво ҳудудини ёпиб, кириш ва чиқиш рейслари ва аэропорт фаолияти тўхтатган.
Айни дамда Эрон олий раҳнамосининг ўлими муносабати билан мамлакатда 40 кунлик миллий мотам ва бир ҳафталик таътил эълон қилинди. Эронликларни айримлари ушбу хабардан мотам қилса, бошқалари тантана билан нишонламоқда.
Ўзбекистон ТИВ яқин Шарқдаги вазият туфайли минтақадаги фуқароларни хотиржам бўлишга ва эҳтиёт чораларига амал қилишга чақирди.
Jahon
Jahon
Jamiyat
Madaniyat
Jamiyat
Ilm-fan
111508
Jamiyat
94619
Jamiyat
90597
Jamiyat
75006
Jamiyat
//
Izoh yo‘q