Абдулазиз Оққулов туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди

Saqlash
21:43 / 24.12.2025 226 0

Абдулазиз Ўролбоевич Оққулов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Абдулазиз Оққулов 1985-йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2005 йилда “Ўзстандарт” агентлигида мутахассис лавозимидан бошлаган. 2006–2017-йилларда “Ўзбектуризм” миллий компаниясида турли лавозимларда ишлаган.

 

2017–2018-йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2018 йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, 2018–2020 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2020–2022-йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари (кейинроқ Туризм ва спорт вазири ўринбосари) лавозимларида фаолият юритган.

 

2022-йилдан буён Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаётганди.

 

Шунингдек, Умид Рустамович Шодиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур қўмита раиси лавозимидан озод этилган.

Izoh yo‘q

Izoh qoldirish

//