Jamiyat
Ижтимоий тармоқлар орқали Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси, собир депутат Расул Кушербаевни «туршак» деб ҳақоратлаган Хуррамбек Хаджаев (тахаллуси Хуррамбек) маъмурий жавобгарликка тортилди.
Маълум бўлишича, блогер ўз Инстаграм саҳифаси орқали ҳақоратловчи видео тарқатган.
«Мен бугун билдим. Мен сени ҳурмат қилардим, Расул Кушербаев. Жуда ақлли йигит деб билардим. Сен қилган видеодан кейин ўзинг «анализ» қилгин. Сен «туршак» экансан. Укам, хафа бўлмагин», деган Хаджаев ўз видеосида.
Кушербаевнинг сўзларига кўра, бу шахс олдин ҳам ҳақоратли видео чиқарган ва кейинчалик бу ишидан пушаймон бўлиб, узр сўраган. Бунақа ҳолат бошқа қайтарилмаслиги айтилганидан сўнг, «ора очиқ» бўлган.
«Лекин шундан кейин ҳам бу киши мен ҳақимда бўлар-бўлмас, нотўғри ахборотлар тарқатишдан тўхтамади. Берган ваъдаларини унутди ва менинг назаримда, демак, бу киши «мамлакатда айнан бундай ҳаракатлар қилсам, менга қонуний жавобгарлик бўлмайди, мен бемалол юравераман» деган шунақа (жазосизлик оқибатида) фикр бўлиб қолдими қабилидаги хулоса пайдо бўлди. Шу боисдан, афсус-надоматлар бўлсин, мен мажбур бўлдим «бу кишининг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши керак» деб мурожаат қилишга», дейди Расул Кушербаев.
Маълум бўлишича, блогернинг ҳаракати суд томонидан қонунбузарлик деб топилган ва ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисида Кодекснинг 202-прим 2-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 50 бараваригача, яъни 20 млн 600 минг миқдорида жаримага тортилган.
«Бу киши судда ўзларининг айбларини тан олди. Хуррам ака билан боғлиқ масала шу билан, мен умид қиламанки, якунига етади. Агар бу киши яна давом эттирадиган бўлса, унутиш керак эмас, ҳақоратли жумлалар, ҳақорат қилгани учун, агар интернет орқали бўлса, жиноий жавобгарлик мавжуд. Маъмурийга ҳам тортилиб ўтирмайди», деди Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси.
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
109818
Jamiyat
94186
Jamiyat
90004
Jamiyat
73199
Jamiyat
//
Izoh yo‘q