2026-йилда давлат идораларига бюджетдан қанча пул ажратилиши маълум бўлди

Saqlash
14:29 / 26.11.2025 2 0

Келаётган йил учун қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олиши рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳасида тақдим қилди. 

 

Айтилишича, қонун лойиҳасида 18 та модда ва 10 та иловадан иборат. Унда 2026 йил учун прогнозлар ва 2027–2028 йиллар учун бюджет мўлжаллари асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро мувофиқликда ишлаб чиқилган.

 

Бюджетдан ажратиладиган маблағлар жами 328 трлн сўмни ташкил этади. Давлат идораларига 2026 йил учун бюджетдан маблағлар қуйидагича ажратилиши режалаштирилган (қавс ичида ўтган йилги кўрсаткичлар):

 

  • 1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 63,69 трлн сўм (59,5 трлн)

  • 2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,36 трлн (6,6 трлн)

  • 3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 6,80 трлн (5,1 трлн)

  • 4. Маданият вазирлиги — 1,28 трлн (1,172 трлн)

  • 5. Спорт вазирлиги — 1,22 трлн (1,135 трлн)

  • 6. Қурилиш вазирлиги — 2,23 трлн (1,992 трлн)

  • 7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 2,27 трлн (1,794 трлн)

  • 8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,36 трлн (10,4 трлн)

  • 9. Энергетика вазирлиги — 110 млрд (123 млрд)

  • 10. Транспорт вазирлиги — 7,30 трлн (6,7 трлн)

  • 11. Экология вазирлиги — 1,10 трлн (927 млрд)

  • 12. Геология вазирлиги — 838 млрд (1 трлн)

  • 13. Рақобат қўмитаси — 13,54 млрд (12,6 млрд)

  • 14. Давактив агентлиги — 13,12 млрд (12,1 млрд)

  • 15. Бандлик вазирлиги — 582,8 млрд (733 млрд)

  • 16. Миллий статистика қўмитаси — 346,4 млрд (238,8 млрд)

  • 17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1,117 трлн (1 трлн)

  • 18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1,62 трлн (1,116 трлн)

  • 19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 528 млрд (532 млрд)

  • 20. Адлия вазирлиги — 350 млрд (322 млрд)

  • 21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 105,9 трлн (95,9 трлн)

  • 22. Солиқ қўмитаси — 176,7 млрд (169,4 млрд)

  • 23. Вазирлар Маҳкамаси — 2,59 трлн (2,184 трлн)

  • 24. Президент администрацияси — 3,05 трлн (1,673 трлн)

  • 25. Сенат — 128,18 млрд (127 млрд)

  • 26. Қонунчилик палатаси — 229,3 млрд (178,9 млрд)

  • 27. Омбудсман — 24,56 млрд (18,6 млрд)

  • 28. Бош прокуратура — 3,008 трлн (2,732 трлн)

  • 29. Олий суд — 1,99 трлн (1,804 трлн)

  • 30. Конституциявий суд — 13,19 млрд (12,9 млрд)

  • 31. Судьялар олий кенгаши — 58,7 млрд (53,7 млрд)

  • 32. Марказий сайлов комиссияси — 31,98 млрд (29,4 млрд)

  • 33. МТРК — 887,6 млрд (881,4 млрд)

  • 34. ЎзА — 44 млрд (40,7 млрд)

  • 35. Маънавият ва маърифат маркази — 78,25 млрд (75,4 млрд)

  • 36. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 17,45 млрд (16,1 млрд)

  • 37. Касаба уюшмалари федерацияси — 400 млрд (350 млрд)

  • 38. Фанлар академияси — 534,36 млрд (446,8 млрд)

  • 39. Бадиий академия — 249,8 млрд (160,4 млрд)

  • 40. Коррупцияга қарши кураш агентлиги — 35,69 млрд (33,2 млрд)

  • 41. Ҳисоб палатаси — 136,99 млрд (116 млрд)

  • 42. Бошқарув самарадорлиги агентлиги — 93,18 млрд (53,7 млрд)

  • 43. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 27,12 млрд (20,3 млрд)

  • 44. Болалар омбудсмани — 3,57 млрд (3,5 млрд)

  • 45. “Соғлом авлод учун” жамғармаси — 910 млн (910 млн)

  • 46. Болалар ижтимоий мослашуви маркази — 11,7 млрд

  • 47. Миллий антидопинг агентлиги — 9,27 млрд

  • 48. Дин ишлари қўмитаси — 172,65 млрд (163,7 млрд)

  • 49. Маданий мерос агентлиги — 251,36 млрд (177,3 млрд)

  • 50. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 22,42 трлн (21,139 трлн)

  • 51. Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш фонди — 1,441 трлн

  • 52. Ёшлар ишлари агентлиги — 507,66 млрд (456 млрд)

  • 53. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 166,69 млрд (105,7 млрд)

  • 54. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 64,34 млрд (95,7 млрд)

  • 55. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 57,22 млрд

  • 56. Атом энергияси агентлиги — 46,38 млрд

  • 57. Энергетика бозори агентлиги — 3,03 млрд

  • 58. Ўзенергоинспексия — 28,92 млрд

  • 59. Агроинспексия — 8,72 млрд (9,3 млрд)

  • 60. Миграция агентлиги — 50 млрд

  • 61. Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси — 10,08 млрд

  • 62. Энергия самарадорлиги агентлиги — 709,86 млрд

  • 63. Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги — 7,23 млрд

  • 64. Енгил саноат агентлиги — 47 млрд

  • 65. Миллатлараро муносабатлар қўмитаси — 16,33 млрд

  • 66. Бошқа ташкилотлар — 74,12 трлн (49,989 трлн)

 

2026 йил учун давлат бюджети даромадлари 368,9 трлн сўм, харажатлари эса 402,4 трлн сўм (бюджетлараро трансфертларни инобатга олган ҳолда) миқдорида белгиланмоқда. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари (бюджетлараро трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 78,2 трлн сўм миқдорида, харажатлари эса (Давлат бюджетига трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 147,5 трлн сўм миқдорида режалаштирилмоқда. Бунда, Давлат мақсадли жамғармаларига Ўзбекистон республика бюджетидан 73,6 трлн сўм трансфертлар ажратиш белгиланган.

Izoh yo‘q

Izoh qoldirish

//