Ўзбекистондаги айрим географик объектлар давлат тили қоида-меъёрларига мувофиқлаштирилди

Saqlash
15:42 / 11.11.2025 27 0

Мамлакатдаги айрим дарёлар, сойлар, кўллар, булоқлар, шаршаралар, сув омборлари ва сел сув омборларининг номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Давлат тили ҳақидаги ва Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунларга мувофиқ, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Республика комиссиясининг хулосасига кўра тасдиқланган рўйхат эълон қилинди (рўйхат).

 

Унга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хариталар, иш юритиш ҳужжатлари ва хизмат ёзишмаларида янгиланган номлардан фойдаланилади.

 

Қарор билан шунингдек, Сув хўжалигига икки ой муддатда Кадастр агентлиги билан биргаликда дарёлар, сойлар, кўллар, булоқлар, шаршаралар, сув омборлари ва сел сув омборларида ўрнатилган пешлавҳалар, ахборот кўрсатгичларидаги ёзувларининг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Izoh yo‘q

Izoh qoldirish

//