Jamiyat
Жорий йилнинг май ойида Андижон вилояти Хонобод шаҳри суди раиси 30 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақт қўлга олиниб, 12 май куни унинг судьялик ваколати тўхтатилган.
Суд раиси бугун, 11 ноябрь куни суд ҳукми билан 10 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд хабар қилди.
Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2025 йилнинг 17 октябрь куни эълон қилинган ҳукмига мувофиқ Ю.Э. (1974 йилда Андижон вилоятида туғилган, жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг раиси лавозимида ишлаган) Жиноят кодекснинг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилишга суиқасд) ва 25,211-моддаси 3-қисми «а» бандида (Жуда кўп миқдорда пора беришга суиқасд) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Унга 2,5 йил давомида мансаб лавозимларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ilm-fan
Madaniyat
Jahon
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
109741
Jamiyat
94120
Jamiyat
89909
Jamiyat
73110
Jamiyat
//
Izoh yo‘q