Jamiyat
Рақобат қўмитасига ҳозирга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар бўйича 2 345 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шулардан 337 таси (14 фоизи) биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчаларига тааллуқлидир.
Хабарга кўра, мурожаатларнинг аксарияти фуқароларнинг телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги рекламаларга ишониб, биологик фаол қўшимчаларни харид қилгани, бироқ уларнинг кутилган натижани бермагани ёки соғлиғига салбий таъсир кўрсатгани билан боғлиқ.
Шуларни инобатга олган ҳолда Рақобат қўмитаси истеъмолчиларни огоҳликка чақирмоқда.
Бу жараёнда қўмита биологик фаол қўшимчаларни «дори» сифатида тақдим этаётган рекламаларга ишонмасликни тавсия этмоқда.
«Барча касалликларни 1 ойда даволайди» каби ҳақиқатга тўғри келмайдиган ваъдалар — алдов рекламалардир. Фақатгина Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган, расмий сертификати мавжуд маҳсулотлардан фойдаланинг.
Эсда тутинг: соғлиғингиз — энг катта бойлигингиз. Рекламага эмас, ҳақиқий тиббий маълумотга ишонинг!» дейилади огоҳлантиришда.
Маълумот учун, биологик фаол қўшимчалар (БАҚ) дори воситаси ҳисобланмайди ва касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган. Улар фақат организм фаолиятини қўллаб-қувватлаш ёки айрим касалликларнинг олдини олиш (профилактика) мақсадида қўлланилиши мумкин. Шунинг учун, ҳар қандай қўшимчани истеъмол қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш шарт.
Ilm-fan
Madaniyat
Jahon
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
109741
Jamiyat
94120
Jamiyat
89909
Jamiyat
73110
Jamiyat
//
Izoh yo‘q